November 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводининг машъалалари экологик хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қазиб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиш, табиий газ сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида замонавий қурилма ва ускуналардан фойдаланиш даражасини ошириш белгиланган.

Ушбу тадбирлар натижасида Газли газни қайта ишлаш заводида инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши натижасида қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва табиий газнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда белгиланган режадаги вазифаларни ўз вақтида бажарилишига эришилмоқда.

Эндиликда заводнинг фаолиятини экологик хавфсизликка мувофиқлаштириш орқали ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кўрилмоқда.

Заводга қарашли Учқир табиий газни олтингугуртдан тозалаш комплексидаги Табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг V-технологик тармоқнинг юқори босимли машъаласи 2014 йилда ишга туширилган бўлиб, 2020 йилда бошқармада янги инвестицион лойиҳалар асосида янги қурилмалар ишга туширилгач, завод ҳудуди кенгайиб юқори босимли машъала ишчи ҳудудга яқин бўлиб қолди.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Газли газни қайта ишлаш заводининг юқори ва паст босимли нордон газлар машъалалари заводга таъсир этмайдиган ҳудудга кўчирилмоқда.

Ҳозирда қурилмадаги V-технологик тармоғининг юқори босимли машъаласи таъмирланиб, маънан эскирган эхтиёт қисмлари алмаштирилди ва уни паст босимли машъала сифатида ишлатиш учун завод ҳудудидан узоқроқ ҳудудга кўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|