November 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган ушбу Матбуот анжуманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Kun.uz” интернет нашри журналисти Мадина Очилова табиий газ қазиб чиқарилиши ва GTL заводида табиий газни қайта ишланишига доир савол билан мурожаат қилди.

Ушбу саволга "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев қуйидагича жавоб берди:

– 3,2 миллард долларлик лойиҳа жорий йилнинг 29 июнь кунидан бошлаб тўлиқ фаолиятини бошлади. Завод кунлик 2,5 минг тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқаряпти. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кунлик 91 миллион куб метр газ қазиб чиқарилса, шундан 6 миллион куб метри заводга йўналтирилади. Бунинг натижасида кунлик 2 минг тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот оламиз. Ҳурматли Президентимизнинг узоқни кўзлаб қабул қилган қарорларининг натижаси бу деб ўйлаймиз. Чунки пандемия ва ҳозирги пайтда дунёда кузатилаётган геосиёсий вазиятда дизель ёқилғиси ёки авиакеросинга бўлган мустақиллигимизни, яъни шу маҳсулотларни импорт қилмасдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишига эришилди.

- Заводимизнинг ўзи йиллик 1 миллиард долларга яқин импортни қисқартиради. Шундан келиб чиқиб айтмоқчиманки, “GTL” заводи фаолияти чегараланган. Қиш мавсумида Ҳукумат ва вазирлик билан келишилган ҳолда "GTL" компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилган. Яна шуни таъкидлаш керакки, "GTL" маҳсулотларининг нархи биринчи чиққан вақтида тоннаси 18 миллион сўм эди, ҳозирги пайтда эса 12 миллион 900 минг. Ўзбекисондаги ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, қолаверса, мамлакатдаги йирик корхоналарнинг ёқилғига бўлган эҳтиёжи "GTL" заводи томонидан етказилиб бериляпти. Бу лойиҳа Президентимизнинг 5 йил аввал ҳозирги геосиёсий вазиятни ўйлаб амалга оширилган лойиҳа деб ўйлайман. Буни “Аср лойиҳаси” деб номласа бўлади.

“Ёшлар” телеканали журналисти Нодир Шамс эса “Дунёда геосиёсий вазият туфайли хорижда нефть ва газ нархларининг кўтарилиши ва пасайиши Ўзбекистонга ҳам таъсир қиляптими? Уни олдини олишда қандай чоралар кўриляпти” деб савол билан мурожаат қилди.

Ушбу саволга “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев қуйидагича жавоб берди:

– 24 февралдан кейин дунёда юз берган геосиёсий вазият, қолаверса пандемия даврида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ конларидаги бурғилаш жараёнларида фойдаланиладиган ускуналар, қолаверса, йирик иншоатларнинг эҳтиёт қисмлари, двигателлари хорижий давлатлар, хусусан Россия ва Украинадан олиб келишда қийинчилик туғдирди. Айниқса бу охирги 8-9 ойда сезиларли бўлди. Муаммоларнинг ечими учун Ҳукумат томонидан тезкор чоралар кўрилди. Яъни, альтернатив – сотиб олиш имконияти бор бўлган корхоналар билан ишлашга шароитлар яратилди. Лекин узулишлар бор. Айтиш керакки, ўтган ойда Муборак ва Шўртан газ қазиб чиқариш регионлари билан бевосита боғлиқ Украинанинг Запорожье шаҳридаги Сумский заводидан 4 та двигателни олиб келиш жараёнлари жуда оғир бўлди. Олтитаси йўлда... Қимматлашган...

- Лекин, биз ўз ички имкониятларимиздан фойдаланиб, у ердаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда таъмирлаш шароитларини яратаяпмиз. “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари сифатида менга Давлатимиз раҳбари томонидан кўп ваколатлар берилди. Бу ваколатлар тезкор қарорлар қабул қилиш имконини бермоқда. Жорий қиш мавсумини ўтказишда ҳам Энергетика вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 4 ой давомида газ қазиб чиқаришни пасайтирмаслик чора-тадбирлари кўрилган. Бундан ташқари суюлтирилган газ бўйича ҳам кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилгига нисбатан 10 фоизга оширишга эришдик. Ҳар ойда ўтача 52-53 минг тонна “Ҳудудгазтаъминот” АЖга юклаб бериляпти.

“Sof.uz” интернет нашри бош муҳаррири Абдулла Чимирзаевнинг табиий газ қазиб чиқарилиши камайишининг олдини олиш ҳамда олинаётган захиранинг ўрнини қоплаш, янги конларни очиш қандай амалга оширилмоқда деб берган саволига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси қуйидагича жавоб берди.

- Газ қазиб олиш билан унинг захирасини кўпайтириш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз "GTL" заводига ташрифлари чоғида ҳам захирани кўпайтириш вазифасини қўйган эдилар. Бу йўналишга сўнги 3 йил давомида жуда катта маблағлар йўналтириляпти. Бунинг натижасида Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда 2021-2022 йилларда 30 га яқин янги майдонлар топилди. Тўғрисини айтишимиз керакки, геология қидирув ишлари мураккаб бўлиб, кўп маблағ талаб қиладиган жараён. Давлатимз раҳбари томонидан маблағларнинг ажратилиши натижасида 2 йилда 55 миллард куб метрга яқин заҳира яратилди. Бу йил ҳам 35 миллард куб метрга яқин заҳира яратиш режалаштирилган. “Schlumberger” компанияси билан биргаликда “3Д” усулида заҳира аниқлигини моделлаштириш маркази орқали ернинг таркибини аниқлаш натижасидаянги конларни очиш бўйича катта ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, Устюрт регионида ҳам 4 500-5 000 минг метр чуқурликларгача қудуқлар бурғиланиши натижасида янги захиралар топилди. Ҳозир эришган ютуқларимиз 2-3 йилда ўз самарасини кўрсатади. Захира етарли. “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлар манбаасини топган ҳолда, уни гелогия қидирув ишларига кўпроқ йўналтирса, электр энергиясига бўлган муаммо албатта бартараф этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|