August 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида бошқарма ва заводларнинг кимёвий реагентларга бўлган эҳтиёжлари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводлар томонидан 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилмоқда.

Қазиб чиқарилган табиий газ сифат кўрсатгичларини “O'zDst 948:2016” стандарт талаблари даражасида тайёрлаш, қайта ишлаш ва истемолчиларга узлуксиз етказиб бериш ишларини ташкил этиш учун турли хилдаги кимёвий реагентлар талаб этилади. Ҳозирги вақтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва жамият тасарруфидаги бошқармалар ва заводлар мутахассислари билан ҳамкорликда кимёвий реагентларга бўлган талаб ўрганиб чиқилиб, ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, диэтиленгликоль (ДЭГ), диэтаноламин (ДЭА), метилдиэтаноламин (МДЭА), цеолит (CaA, NaA) катализатор, активлашган кўмир, емирилишга қарши ингибитор, кимё лабораторияларида таҳлил ўтказишга мўлжаллаган бошқа турдаги кимёвий реагентларга бўлган талабномаларни йиғиш ва умумлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда корхонларда сарфланаётган кимёвий реагентларнинг тасдиқланган меъёрга нисбатан сарфланиши мониторинг қилиниб, корхона омборларидаги қолдиқ миқдорлари аниқлаб олинди. Пул маблағларини иқтисод қилиш мақсадида корхоналардаги мавжуд қолдиқлардан келиб чиққан ҳолда буюртмалар шакллантирилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имкониятлар яратиб бериш бўйича топшириқларини бажариш мақсадида, импорт маҳсулотлар ҳажмини қисқартириб, валюта маблағларини тежаш учун маҳаллий корхоналарнинг кимёвий реагентларини харид қилиш бўйича Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 2022-2023 йиллар талабномасига асосан диэтиленгликоль, цеолит ва катализатор адсорбентларини харид қилиш учун тендер савдолари ташкил қилинган ҳамда шартнома расмийлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда бугун кунда маҳаллий тадбиркорлик субъектларига замонавий нефткимё саноатининг корхоналари эҳтиёжлари учун маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кенгроқ имконият яратиб беришдир.

Маълумот учун: Кимёвий реагентларнинг асосий вазифаси истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ сифат кўрсатгичлари “O'zDst 948:2016” стандарт талаблари даражасида бўлишини таъминлашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|