February 3, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 2 февраль куни биржа савдоларига 5 175 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 2 февраль куни биржа савдоларига 5 175 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 2 февраль куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 2,6 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,5 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий йилнинг шу даврига қадар нефть базаларга жами 10 618 тонна, жумладан 2 февраль куни 6 647 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 2 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 7 015 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 456 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 360 тонна, Андижонда 599 тонна, Бухорода 677 тонна, Жиззахда 467 тонна, Қашқадарёда 740 тонна, Навоийда 405 тонна, Наманганда 269 тонна, Самарқандда 621 тонна, Сурхондарёда 373 тонна, Сирдарёда 250 тонна, Фарғонада 363 тонна ва Хоразм вилоятида 435 тонна.

2023 йил 3 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 37,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 73,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 54,1 минг тонна ва Фарғона заводида 19,7 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|