August 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Қашқадарёда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан конининг терриген-юра ётқизиқлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида, бурғилаш ишлари олиб борилаётган 1-сонли излов-қидирув қудуғида ҳамда 371-, 372-, 374- сонли янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш жараёнлари билан танишди.

Шундан сўнг, “Ишчи гуруҳ” жамиятга қарашли Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, “Помуқ” 15- сонли қудуқда газ қазиб чиқаришни қайта йўлга қўйиш учун қудуқ тубини чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

“Помуқ” конидаги ушбу қудуқ 1970 йилда бурғиланган бўлиб, тугатилган қудуқлар фондига ўтказилган эди. Коннинг геологик-сейсмик материалларини таҳлил ишлари натижасида, қудуқни чуқурлаштириш ишлари олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳозирда қудуқни ишлатиш фондига қайтариш бўйича мураккаб таъмирлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда ва қудуқдаги ишларни ўрганиш давомида конни ишлатишга масъул муҳандис-техник ходимлар суҳбатлашиб ушбу йўналишдаги қудуқларни кўпайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Муборак регионидаги “Қуйи Помуқ” майдони 1-сонли излов-қидирув қудуғига борилиб, бурғилаш ишлари тугатилган ушбу қудуқни ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлаб билан ҳам танишиб чиқилди.

Шунингдек, “Зеварда” конида бурғилаш ишлари олиб борилаётган 321-, 332- сонли янги ишлатиш қудуқларини бурғилаш жараёнлари ҳам жойидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида пудратчи бурғилаш ташкилотлари ва тегишли департамент бошлиқлари билан конларда ва янги майдонларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш ва мураккаб таъмирлаш ишлари ҳамда муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган конлар ва қудуқларда табиий газ қазиб олиниши борасида олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|