“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш корхоналарининг атроф-муҳитга зарари белгиланган меъёрларга нисбатан кескин камайтирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди.
Ушбу тадбирларни бажарилиши учун 11,916 млрд сўм сарфланди ва амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича самарали экологик натижаларга эришилди.
Атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 17,1 минг тоннага камайтирилишига эришилди.
Оқова сувлар ташланмалари миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 11,6 млн куб метрга камайтирилди.
Чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 9,9 минг тонна кам чиқарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда атмосферага ва оқова сувлар билан ташланадиган ифлослантирувчи моддалар ҳамда чиқиндиларнинг бирламчи ҳисоби доимий олиб борилмоқда.
Шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича тузилган чора-тадбирга асосан йил давомида 10 172,9 тонна чиқинди иккиламчи мақсадларда фойдаланиш ва қайта ишлаш учун топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Яшил макон” доирасида ўтган йилнинг баҳор фаслида 26 206 дона, куз мавсумида 102 250 дона кўчатлар экилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш