“Ўзбекнефтгаз”: Қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун Газни қайта ишлаш заводининг электр тизими таъмирланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводида шу пайтга қадар юзага келган электр тармоғидаги қисқа узилишлар натижасида технологик тармоқлар бузилиб, иш жараёнида турли хил муаммолар юзага келган. Қисқа узилишлар газ сифатининг бузилиши ҳамда лабаратория текширувларидаги таҳлилларни яроқсиз бўлишига сабаб бўлаётган эди.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Газли газни қайта ишлаш заводи подстанциясигача икки тармоғли 48 кмдан, умумий 96 км 110\35\6 кВ, бўлган 110 кВ ҳаво электр тармоғи тўлиқ таьмирланмоқда.
Бунинг натижасида заводни барқарор ва тўхтовсиз ишлаши, иш унумдорлиги оширилиб, технологик тармоқларда сифатли иш олиб борилишига эришилади.
Маьлумот учун: 110\35\6 кВ бўлган, 110 кВ ҳаво электр тармоғи 1976 йилда қурилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|