“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 2,6 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газконденсат конидаги 330-сонли қудуқда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Қудуқнинг 2674-2850 метр оралиғига фильтр туширилди.
Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,6 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Янгидан бурғилаб ишга туширилган 330-қудуқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз маблағлари ҳисобидан ички имкониятдан бурғиланди.
Маълумот учун: "Зеварда" кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган булиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|