January 18, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган 16 та кўчмас мулк объектлари сотилади

Бош саҳифа Русский

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Тахиатош нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 16 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.

Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.

Сотувга қўйилиши режалаштирилган кўчмас мулк объектларининг рўйхати:

• "Дустлик" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани; • "Намуна" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани; • "Наурыз" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Хужайли тумани; • "Туркистан" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Кангликул тумани; • "Раушан" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Кунгирот тумани; • "Акмангит" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус тумани; • "Дарбент" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус тумани; • "Есимозек" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Кораузак тумани; • "Маржанкўл" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир тумани; • "Боршитау" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир тумани; • "Қангли" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани; • "Амир-Темур" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани; • "Зарбдор" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани; • "Қиличбай" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани; • "Жайхун" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Канликул тумани; • "Кокшиел" ФЁТШ бино ва иншоотлари - Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|