October 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз” : 26-27 октябрь кунлари “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техникавий анжуман ўтказилади

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводи маъмурий биносида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-техникавий анжуманини ўтказилади.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 июлдаги “Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-309-сонли қарори ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Унда Республиканинг 15 тадан ортиқ Олий таълим ва илмий текшириш институтларидан 100 тадан ортиқ ёш олимлар ва мутахассислар қатнашиши кутилаяпти.

Республика илмий-техникавий анжуманининг биринчи кунида ёш олимлар ва мутахассислар томонидан Секциялар бўйича маърузалар тингланади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан анжуманда қатнашаётган ёш олимларни рағбатлантириш мақсадида учта номинация бўйича “Энг яхши амалий лойиҳа”, “Энг яхши инновацион лойиҳа” ва “Энг яхши ёш олим” йўналишлари бўйича ҳамда секциялар ғолибларини аниқлаш юзасидан танловлар ўтказилади.

Тадбирнинг иккинчи кунида иштирокчилар учун “Uzbekistan GTL” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда замоновий кимёвий лабораторияси моддий техник базаси билан яқиндан таништириш учун экскурсия ташкил этилади.

Анжуман кун тартибига кўра, 27 октябрь куни танлов натижалари ҳамда “Uzbekistan GTL” заводи томонидан талаба ёшларни юқори салоҳият ва истиқболга эга бўлган мутахассис этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган Олий таълим муассасаларининг илмий-педагог ходимларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида биринчи бор ўтказилаётган “Энг фидойи устоз” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимларини ўтказилади.

Анжуманда ўз тезислари билан қатнашиш истагини билдирган ёш олимлар ва мутахассислар жорий йилнинг 19 октябригача m.toshmatova@liting.uz - электрон манзили орқали тезислари нусхаларини жўнатишлари сўралади.

Ёш олим ва мутахассисларнинг тезислари тўплам ҳолатида чоп қилинади ва маърузачиларга эсдалик совғалари билан бирга тақдим қилинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|