December 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 14 кунда 27,1 минг тонна суюлтирилган газ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ га юклаб берилиб, режа ортиғи билан бажарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-14 декабрь ҳолатига “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб ва ишлаб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводлари томонидан Республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 27,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Бу белгиланган режа кўрсаткичига нисбатан 2,3 минг тонна кўп ёки 109,1% ортиқдир.

Ҳудудар кесимида юкланган суюлтирилган газ маҳсулотининг миқдори қуйидагича:

• Қорақалпоғистон Республикасига – 0,779 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 3,864 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,408 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,833 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 5,054 мин тонна;
• Навоий вилоятига – 0,808 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 2,634 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 3,240 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 3,371 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,575 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,316 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 3,393 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 0,829 минг тонна;

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг декабрь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 55,0 минг тонна юклаб бериш белгиланган.

Бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 2,0 минг тонна (ўртача 1,5 кунлик) суюлтирилган газ захиралари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|