“Ўзбекнефтгаз”: Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуди кенг нишонланмоқда (видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги барча корхона ва заводларда, нефть базаларда сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар, давра суҳбатлари шеърхонлик челленжлари ўтказилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган тадбилардан кўзланган мақсад Алишер Навоий асарларидаги юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғояларини ходимлар, хусусан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий асарлари орқали уларда она тилимизга бўлган муҳаббат ҳиссини шакллантиришдан иборат.
Тадбирларда буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини тизим корхоналарида кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш, Алишер Навоий ғазаллари асосида “Назм ва наво” шиори остидаги челленжлар орқали давом эттирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш