“Ўзбекнефтгаз”: Буюк Британиянинг йирик банкларидан бири – “Barclays Bank Plc” банки вакиллари билан учрашув ўтказилди
Буюк Британиянинг “Barclays Bank Plc” банки вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳалар юзасидан ўз қизиқишини билдирди. Ушбу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Barclays Bank Plc” банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари банк вакилларини акциядорлик жамиятидаги трансформация жараёнлари ва янги лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар билан таништирди.
Шунингдек, акциядорлик жамиятининг дунёдаги нуфузли “S&P Global Ratings”, “Fitch Ratings” кредит рейтинг агентликлари томонидан узоқ муддатли (ВВ-/Барқарор) кредит рейтингига эришганлиги, “DeGolyer&MacNaughton”, “Ernst&Young”, “KPMG ва “PwC” компаниялари билан ҳамкорлиги ва халқаро стандартлар бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ўз навбатида банк вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга тадбиқ этилаётган инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши ҳамда ушбу лойиҳаларга тўғридан-тўғри кредит маблағларини ажратиш ва ташкил этиладиган синдикат кредити жараёнларида иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари
“Barclays Bank Plc” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан янада алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|