October 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркасида умумий қиймати 352,8 млрд. сўмлик 112 та шартнома тузилди ва модерацияга берилди

Бош саҳифа Русский

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда Республикадаги йирик тармоқ корхоналари, вазирлик ва идоралар ўртасида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида, жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ ўтказилган ушбу тадбирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этди.

Ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат салоҳияти, хомашё ресурсларини қайта ишлаш ҳолати ва истиқболлари, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, чет-эл инвесторлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, импорт номенклатураси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳа таклифлари намойиш этилди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналарининг 2023 йил эҳтиёжлари доирасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича аниқ шартномалар имзоланди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов тадбиркорлик субъектлари учун ажойиб имконият эканлигини таъкидлаб, саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш барча учун нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати ва бошқа соҳалар учун махсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик корхоналар иштирок этаётгани қувонарли эканлигини таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳам ўз нутқида ушбу тадбирда углеводородларни чуқур қайта ишлашга йўналтирилган истиқболли инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиши ҳамда тақдимот ташкил этилишида асосий мақсад, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қарийиб 15 та умумий қиймати 900 млн долларлик бўлган истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда бошқарма ва ишлаб чиқариш корхоналарининг 2022-2026 йилларда ишлаб чиқариш тадбиқ қилиниши назарда тутилган 40 га яқин илмий-инновацион эҳтиёжларини Республиканинг 15 яқин олий таълим ва илмий текшириш институтларидан ташриф буюрган олимлар эътиборига тақдим қилиш эканини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш мақсадида, маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлик меморандумлари имзоланишини маълум қилди.

Ҳудудий саноат ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг доимий ҳамкорлари ҳисобланган корхоналарни маҳсулотларига стандартлари йўқ бўлса ҳам cooperation.uz рўйхатдан ўтказиш ва улар билан шартнома имзолашга рухсат бериш масаласи хам муҳокама қилинди. Учрашув якуни билан юқоридаги масалаларни долзарблигини инобатга олган ҳолда иккитомонлама баён лойиҳаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-муҳандислар жамияти - “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инновация ва маҳаллийлаштириш дастурлари бўйича қилинаётган барча янги ихтироларни ўрганиб, экспертлар (олимлар) томонидан илмий асосланган хулоса олиш ва илмий ёндашган ҳолда патент ҳамда муаллифлик учун барча кераклик илмий маълумотларни тайёрлаб рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳамкорликни қилиш масалалари ташриф буюрганлар билан муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда хизматларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб бериш бўйича умумий қиймати 352,8 млрд. сўмлик 112 та шартнома тузилди ва модерацияга берилди. Мазкур шартномалар натижасида фильтрлар, саноат мойлари, беркитиш-бошқариш қурилмалари, кимё маҳсулотлари, манометр ва ўлчагичлар, подшипниклар, манжетлар, резинотехника ва электротехника буюмлари, ўт ўчириш қурилмалари ва бошқалар маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилиши таъминланиши кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар билан умумий қиймати 40,9 млрд. сўмлик 34 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг сиқув компрессор станциялари (СКС)да қўлланиладиган импорт “Pegasus 805” мойларни “Chilon Lubricants” томонидан ишлаб чиқарилаётган маркаси “SAE 40” мойларни саноат-тажриба синовларидан ўтказиш ҳамда келгусида ўзлаштириш мақсадида иккитомонлама “Йўл харита” ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Бундан ташқари, 10 йилдан ошиқ муддатда ишламаётган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг қудуқларни мукаммал таъмирлашда қўлланиладиган “Кенворд юқори қувватли насос”ни ва “Кенворд Колтюбинг” қурилмасини “DrilFlot- Asia” МЧЖ томонидан таъмирлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида қайта тиклаш бўйича меморандум имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|