“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” конида таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, янги қудуқлар бурғилаш, тугатилган қудуқлар мажмуасида қайтариш ишларибаробарида, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш ишларидан қудуқлар ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Андакли” конидаги 12-сонли қудуқда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси геология хизмати мутахассислари томонидан қудуқнинг 2090-2050 метр оралиғига сув йўлларини ёпиш мақсадида цементли кўприк ўрнатилиб, 2034-2029 метр оралиқда перфорация ишлари олиб борилди.
Натижада қудуқдан кунлик 60 минг куб метр кунлик саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,0 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Андакли" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда очилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш