February 24, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Янги ёндашувларни жорий этишда мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий мутахассис жалб этилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий корхоналарида Буюк Британиянинг “Ernst and Young” консалтинг компанияси таклифига кўра, ускуналардаги носозликларни камайтириш ва таъмирлаш харажатларини қисқартириш учун Ишончлиликни бошқариш хизматлари ташкил этилди.

Ушбу хизматлар томонидан ишлаб чиқариш корхоналарга тегишли ускуналардаги носозликларнинг статистикасини таҳлил қилиш асосида доимий такомиллаштириш механизмлари, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.

Бундан ташқари, завод ва бошқармаларни трансформация қилиш ва самарадорликни янада ошириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда ходимлар малакасини ошириш бўйича доимий равишда ўқув-семинар ва тренинглар ўтказилмоқда.

Куни кеча хорижий мутахассис - ишончлиликни бошқариш бўйича бош менежер Кирилл Алёшин иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Унда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимига янги талабларни амалда қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренингда, хусусан, янги моделга мувофиқ техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимидаги ўзгаришлар, носозликларнинг туб сабабларини аниқлашнинг асосий усуллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ускуналардаги тўхталишларнинг туб сабабини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиялари, бошқарув ва режалаштириш даражалари бўйича маърузалар тингланди.

Жорий йилда ҳам белгиланган режа асосида, аниқ натижаларга йўналтирилган ҳолда ходимлар малакасини ошириш режаси асосида, компания салоҳиятини янада ошириш ҳамда бизнес жараёнларига замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш мақсадида ўқув-семинарлари ўтказиш ишлари давом эттирилади.

"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|