September 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналар, завод ва бошқармаларнинг 2022-2023 йиллар учун зарур эҳтиёжларнинг рўйхати шакллантирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” ги 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарорида корпоратив буюртмачилар томонидан жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларининг йиллик ва чораклик эҳтиёжлар рўйхатларини шакллантириш, ўрнатилган тартибда тегишли органларда тасдиқлаш ва махсус ахборот порталига жойлаштириш бўйича алоҳида топшириқлар бериб ўтилган.

Шу муносабат билан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Жамият ва унинг тизим корхоналарида ягона харид сиёсатини ташкил этиш ва харид жараёнларининг ягона назорат тизимини йўлга қўйиш, харид жараёнларини режалаштириш ва тизимлаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, Харидлар департаменти, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамда Иқтисодиёт ва режалаштириш департаменти масъул ходимларидан тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан Жамият таркибидаги барча департаментлар, мустақил бўлимлар, корхоналар, завод ва бошқармалар билан биргаликда 2022 йилнинг IV чораги ва 2023 йил учун харид қиладиган моддий-техник ресурслар ва хизматларнинг умумлаштирилган рўйхати шакллантирилди.

Жамият харажатларини мувофиқлаштириш ва мазкур рўйхатни шакллантириш мақсадида Ишчи гуруҳ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги ҳар бир завод ва бошқармада бўлди. Ташриф давомида харид қилинадиган товар ва хизматларнинг қанчалик зарурлигини таҳлил қилиш билан бир қаторда, уларни омборлардаги мавжуд захиралар орқали қоплаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда таъминлаш имкониятлари ҳам ўрганилди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, 2022 йилнинг IV чораги ва 2023 йилда харид қилиниши режалаштирилаётган товар ва хизматларнинг рўйхатини шакллантиришда импорт ҳажмини қисқартириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хусуий тадбиркорлар кенг имконият яратиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан жорий йилнинг 19 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” конида тадбир ташкил этилмоқда. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизим корхоналарининг 2022-2023 йиллар учун эҳтиёжлари тақдимоти ўтказилиб, таклифлар асосида ҳамкорлик шартномалари, меморандумлар ҳамда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларида синовдан ўтказиш бўйича йўл хариталари имзоланиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|