“Ўзбекнефтгаз”: Мактаб ўқувчилари Россияда ўтказилган “Ёш геологлар” олимпиадасида иштирок этишди
2022 йилнинг 11-17 июль кунлари Татаристон Республикасидаги “Солнечный” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёш геологларнинг VIII-Республика очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан ўзбекистонлик 8 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи 2 нафар ходимни ушбу тадбирдаги иштироки таъминланди.
Олимпиадада Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ҳамда Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаларидан келган жами 300 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашдилар.
Тадбирни Татаристон Республикаси Президенти Р.Н.Минниханов, “Татнефть” компанияси бош директори Н.У.Маганов ва бошқа мутасадди раҳбар ва масъуллар очиб беришди.
Бир ҳафта давом этган олимпиадада мактаб ўқувчилари минералогия, палеонтология, шлих намуналари, гидрология, радиометрия, нефть ва газ бизнесининг асослари ва бошқа йўналишлар бўйича ташкил этилган мусобақаларда ҳамда яна бир қатор спорт ва маданий тадбирларда фаол қатнашиб, махсус сертификатларни қўлга киритишди.
Тадбир доирасида ўқувчилар ер ҳақидаги фанлар бўйича ўз билимларини топширилган амалий машғулотлар билан мустаҳкамлашди. Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши ёш геологларда мустақил тадқиқот ва қидирув ишлари бўйича кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, бу борада тажриба алмашиш имконини берди.
Олимпиаданинг ёпилиш маросимида Ташкилий қўмита томонидан ўзбекистонлик ўқувчиларни тадбирда қатнашишлари учун шароит яратиб берганлиги учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ташаккурнома тақдим этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|