October 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Россия компаниялари билан меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида қатор келишувларга эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирлиги мутахассисларидан иборат Ўзбекистон Республикаси қўшма делегацияси вакиллари Россия Федерациясининг Сочи шахрида жорий йилнинг 25-30 сентябр кунлари бўлиб ўтган “Бутун Россия меҳнатни мухофаза қилиш хафталиги – 2022”да иштирок этишди.

Ташкилотчилар томонидан Сочи шахридаги Олимпия майдонида жойлашган “Сириус” халқаро кўргазмалар залида 54 кв.м жой майдони Ўзбекистон Республикаси делегацияси учун текин тақдим этилган бўлиб, ўзбек томони мазкур тадбирда алоҳида кўргазмали стенди билан иштирок этишди.

Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари соҳага оид панел сессиялари, музокаралар, маҳорат дарслари, конференциялар, B2B учрашувлар ва муҳокама маърузаларида иштирок этдилар.

Хусусан, тадбирнинг биринчи куниданоқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишчи гуруҳи вакиллари МДҲга аъзо давлатлар ва Моғулистон меҳнат инспекцияси минтақавий алянсининг конференциясида иштирок этишди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси делегацияси томондан ташкил этилган кўргазмали стендга Россия федерацияси Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Антон Олегович Котяков, Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Юрьенвич Иванковлар ташриф буюришди.

Юқори даражадаги ташриф буюрувчиларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг фаолияти, тизим ташкилотлари ва улардаги меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида эришилаётган ютуқлар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Россия ҳукумати вакиллари тақдим этилган маълумотлардан сўнг “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва жамиятдаги эришилган ютуқлар, шарт-шароитлар шунингдек янги имкониятлар тўғрисида ўзларининг илиқ фикрларини билдириб ўтишди.

Тадбирнинг кейинги кунларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари ҳамда Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати вакиллари билан биргаликда “Меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш” бўйича ҳамкорлик масалалари тўғрисидаги музокараларда ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этишиб, очиқ давра суҳбатида Россия Федерациясидаги турдош корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Бундан ташқари, турли хил ишлаб чиқариш ташкилотлари ва саноат бирлашмалари билан B2B учрашувлар ўтказилиб, улар билан саноат кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали саноат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари келишиб олинди.

Ўтказилган учрашувлар давомида Италиянинг “CARABELLI” LTD компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори баландликларда ишлаш учун қўлланиладиган шахсий химоя воситалари ва технологик нарвонлар кўздан кечирилиб, улар тўғрисида техник маълумотлар ва корхона билан келгусида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан маълумотлар алмашинди.

Бундан ташқари “Комус” МЧЖ компаниясининг бир ва кўп марта ишлатиладиган респиратор ниқоблари (чанг, пайвандлаш вақтида ажраладиган тутун ва захарли буғлардан ҳимояловчи) ва фильтрлари (перлит чанги, кимёвий моддалар ва зарарли буғлардан ҳимояловчи) борасида келгусида учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

“РОСОМЗ” МЧЖ (Суксунский оптика-механический завод) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ҳимоя дубулғаси, саноат кўзойнак турлари ва уларнинг сифат даражаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан кўргазма стендининг ўзида техник аудитдан ўтказилиб, компания маҳсулотларига юқори баҳо бериб ўтилди. Ишчи гуруҳ томонидан хорижий компания вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизим ташкилотларига маҳсулотлар харидини амалга ошириш юзасидан тақдимот ўтказиш учун таклиф этилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|