“Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида ёқилғи энергетика ресурслари билан таъминлаш ва нефть базаларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш масалаларига доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Мамлакатимизда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун мавсум талабидан келиб чиқиб, зарур миқдорларда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида етказиб бериш масаларига бағишлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида қайта ишлаш заводлари ва нефть базалар раҳбарлари, бош муҳандис ҳамда масъул мутахассислар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бошқарув раиси жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналар томонидан 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида истеъмолчиларини ёқилғи-энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш энг асосий вазифа эканлигини таъкидлаб, бу бўйича комплекс чора-тадбирларни сўзсиз бажариш лозимлиги белгилаб берилди.
Шунингдек, жамият тасарруфидаги корхоналар томонидан режа-жадваллари асосида мазут ёқилғисини етарли ҳажмларда ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш, бошқарма ва ташкилотлар тасарруфидаги обеъктларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, 2022/2023 йиллар кузги-қишки мавсумда истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида, жамият тасарруфидаги корхоналар томонидан, жумладан,
247,3 минг тонна автобензин (Бухоро заводи 247,3 минг тонна);
168,7 минг тонна дизель ёнилғиси (Бухоро заводи 48,6 минг тонна, Чиноз заводи 9,3 минг тонна, GTL заводи 110,8 минг тонна);
30,8 минг тонна авиакеросин (Бухоро заводи 30,8 минг тонна);
38,3 минг тонна мазут (Бухоро заводи 38,3 минг тонна);
Йиғилишда Бошқарув раиси 2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларига давомида ёқилғи маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, жамият тасарруфидаги нефть базаларида кузги шудгорлаш учун талаб этиладиган дизель ёнилғиси захирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарига узлуксиз етказиб бериш зарурлиги билдирилди.
Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан зарур миқдорларда ЭКО русумли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилиши ҳамда ҳар бир нефть базада жорий юклашдан ташқари камида 1,0 минг тоннадан кам бўлмаган миқдорда захира яратилишини инобатга олган ҳолда кунлик юклаш ташкил этилиши ҳамда назоратга олиниши талаб этилади.
Маълумот учун: бугунги кунда, нефть базаларда 32 минг тоннага яқин дизель ёнилғиси қолдиғи захиралари яратилиб, кузги шудгорлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга барча шароитлар мавжуд.
Бошқарув раиси такроран огоҳлантирларга қарамай қишлоқ хўжалиги корхоналарининг йил бошига нисбатан дебитор қарздорлик Андижон нефть базаси, Мароқанд нефт базаси, Гулистон нефть базаси ошгананини кескин танқид қилди.
Шу сабаб, тўлов интизомига риоя қиладиган ҳар бир истеъмолчи учун нефть база масъуллари курашиши, зарур шароитлар яратиши ҳамда ҳақдорлиги бор истеъмолчиларга ўз вақтида маҳсулот етказиб бериши шарт эканлиги белгиланди.
Ушбу йиғилишда шунингдек, нефть базаларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, соғломлаштириш ва айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида, беғараз молиявий маблағлар ажратилаётгани маълум қилинди.
Ўз навбатида, нефть базалар томонидан биржа савдолари орқали 4 293 тонна синтетик дизель ёнилғиси сотиб олиниб, истеъмолчиларга 2 885 тонна синтетик дизель ёнилғиси етказиб берилди. Бундан ташқари, Бошқарув раисининг ташаббуси билан бир ой давомида белгиланган миқдорда ёнилғи сотишга эришган нефть базаларга мукофот белгиланди.
Нефть базаларнинг молиявий аҳволини яхшилаш борасида ишларни амалга ошириш давомида зарар билан ишлаётган ҳамда иқтисодий самарасиз филиаллар рўйхатини қайта шакллантириш, ўрганишлар давом эттириш лозимлиги таъкидланди.
Шу сабабдан, қисқа муддатларда зарар билан ишлаётган ҳамда иқтисодий самарасиз филиаллар рўйхати жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда шакллантирилиши ва барча киритилаётган рўйхатдаги филиаллар бўйича алоҳида-алоҳида аниқ асосланган ҳисоботлар асосида тўлиқ паспорт-маълумотлар тақдим этилиши шунингдек, мавжуд ФЁТШларни келгусида АЁҚШларга айлантириш бўйича асосланган таклифлар тегишли департаментларга тақдим этилиши бўйича вазифалар белгилаб берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|