December 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 23 декабрь куни 4595 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

2022 йил 22 декабрь куни 4,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,1 минг тонна Бухоро ва 1,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 4595 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3400 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1195 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6329 минг сўмдан (4747 сўм / литр) шаклланди.

Жорий ойнинг 23 декабрь куни биржа савдоларида жами 4595 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3400 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 67926 тонна, жумладан 22 декабрь куни 2869 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 22 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5374 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 157 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2537 тонна, Андижонда 79 тонна, Бухорода 225 тонна, Жиззахда 209 тонна, Қашқадарёда 382 тонна, Навоийда 308 тонна, Наманганда 283 тонна, Самарқандда 199 тонна, Сурхондарёда 281 тонна, Сирдарёда 134 тонна, Фарғонада 15 тонна ва Хоразм вилоятида 276 тонна.

2022 йил 23 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 26,4 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2,8 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 82,7 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 66,7 минг тонна ва Фарғона заводида 16,0 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|