April 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Джет А-1” авиация ёқилғисини ишлаб чиқаришда Россия компаниясининг деэмульгаторидан фойдаланиш самарадор деб топилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмаги билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Россиянинг “ХГ ОСНОВА” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ОR-1626” маркали “Decleave” деэмульгаторининг самарадорлигини баҳолаш бўйича тажриба синовлари ўтказилди. Ёқилғи сифатини ўрганиш учун “Джет А-1” ёқилғисининг саноат-тажриба партияси ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, “ХГ ОСНОВА” МЧЖ “МИРРИКО” компаниялар гуруҳига киради. Ушбу компания самарали ва ишончли ечимларни излаётган нефть ва газ қазиб олиш ва нефтни қайта ишлаш, кимё ва нефть-кимё, тоғ-металлургия корхоналари учун турли хил кимёвий ечимлар ва ноёб технологияларни ишлаб чиқади ва жорий қилади.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “ОR-1626” маркали “Decleave” деэмульгаторидан фойдаланган ҳолда тажриба тариқасида тайёрланган “Джет А-1” авиация ёқилғиси Бутунроссия нефтни қайта ишлаш илмий тадқиқот институтида малака синовларидан ўтказилди. Синов хулосаларига кўра, заводда деэмульгаторни ишга тушириш натижалари ижобий деб топилди.

2022 йилнинг 13-16 апрель кунлари “МИРРИКО” компаниялар гуруҳининг мутахассислари Никита Макаров ва Руслан Мирзагаяновлар ушбу тажриба синовларини кузатиш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюришди.

Хорижлик мутахассислар ташриф давомида “ЭЛОУ-2” қурилмасига етказиб бериладиган нефтни (ОR-1626 маркали деэмульгатори ёрдамида) сувсизлантириш ва тузсизлантириш мақсадида реагентли ишлов бериш, Нефть ва газ конденсати аралашмасини атмосферали ҳайдаш қурилмасини (ОR-2001 маркали Scimol коррозия ингибитори ёрдамида), Газойлни гидротозалаш ва Каталитик риформинг қурилмасини (ОR-2004 маркали Scimol коррозия ингибитори ёрдамида) коррозиядан кимёвий ва технологик ҳимоя қилиш жараёнларини техник кузатиб боришди.

Шунингдек, реагентларнинг технологик қурилмаларда қўлланилишини текшириш, дозалаш ва етказиб беришни назорат қилиш ишлари ҳам амалга оширилди. Таҳлил натижаларига кўра, деэмульгаторнинг сарфи ва коррозия ингибитори самарадорлиги бўйича баҳолаш ўтказилиб, “МИРРИКО” мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар олинди. Реагентлардан саноатда фойдаланишга оид техник ҳисоботлар имзоланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|