November 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Қамчиқ” довонида иккита мобиль ёнилғи қуйиш шохобчалари хизмат кўрсатмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки “Қамчиқ” довони Фарғона водийсини пойтахтимиз ва республикамизнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи ягона автомобиль йўли ҳисобланади. Шу сабаб, мазкур довон республикамиз ҳаётида муҳим – стратегик аҳамият касб этади. Бу давондан кунига минглаб ҳаракатланаётган автомобилларнинг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш “Ўзбекнефтгаз” АЖ зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига асосан, қишки мавсумда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонининг барқарор фаолият кўрсатишини, довон орқали автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатларини таъминлаш мақсадида, бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги талабномаси асосида, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 220 км.да “Кучлик нефть базаси” МЧЖ томонидан ва 247 км.да “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан иккитадан (дизель ва автобензин) ҳаракатдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларининг навбатчилиги ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Қамчиқ” довонида истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши доимий назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|