“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТМК” компанияси Бош директори Игорь Корытько билан учрашди
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ-2022. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “ТМК” компанияси Бош директори Корытько Игорь Валерьевич бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.
Таъкидлаш жоиз, “ТМК” компанияси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, қувур маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми бўйича дунёнинг етакчи корхоналаридан саналади. 2019 йилда компания томонидан қувурларни ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 3,83 миллион тоннани ташкил этиб энг яхши натижа қайд этилган.
Учрашувда томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг излов-қидирув ва эксплуатацион қудуқлари учун зарур бўлган керакли қувурларни етказиб бериш бўйича тузилган амалдаги шартномалар ижросининг жорий ҳолати, шунингдек, ҳамкорликни жадаллаштириш ва янги йўналишларни излаш имкониятларини муҳокама қилишди.
Икки компания ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш имконини яратишда стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, икки компания раҳбари келажакдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу компания томонидан дунё бозоридан фарқли ўлароқ, арзон нархларда ҳар хил типдаги нефть ва газ саноати қувурларини етказиб бериш бўйича келишувга ҳам эришилган эди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, янги нефть ва газ қудуқларини бурғилаш ишлари импорт асосида олиб келинадиган қувур маҳсулотларига узвий боғлиқ. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт қувур маҳсулотлари таъминоти бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|