“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 21 декабрь куни 4695 тонна АИ-80 автобензин сотилди
2022 йил 20 декабрь куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,8 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Жорий куни 4995 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро НҚИЗ 3800 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1195 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6329 минг сўмдан шаклланди.
Жорий ойнинг 21 декабрь куни биржа савдоларида жами 4695 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 3500 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1195 тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 62553 тонна, жумладан 20 декабрь куни 2947 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 20 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5559 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 228 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2144 тонна, Андижонда 328 тонна, Бухорода 411 тонна, Жиззахда 223 тонна, Қашқадарёда 241 тонна, Навоийда 274 тонна, Наманганда 382 тонна, Самарқандда 208 тонна, Сурхондарёда 242 тонна, Сирдарёда 182 тонна, Фарғонада 349 тонна ва Хоразм вилоятида 347 тонна.
2022 йил 21 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 31,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 1,0 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 84,5 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 68,0 минг тонна ва Фарғона заводида 16,5 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш