November 30, 2022

“Ўзбекнефтаз”: “Ғарбий Қуйи Сургил” конида газ қувури кенгайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимида янги газ қувурларини қуриб ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида газ қазиб чиқаришни ошириш мақсадида, излов-қидирув бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсидаги табиий газ олинган “Ғарбий Қуйи Сургил” конидан “Арслон” комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 426х9мм узунлиги 10 км янги газ қувурини қурилиш монтаж ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.

Лойиҳага асосан газ қувури қурилиши учун зарур бўлган пўлат қувурлар, Россиянинг “ТМК” компанияси томонидан қисқа муддатларда етказиб берилиши таъминланди. Қурилиш-монтаж ишлари “Нефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, келгусида янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш мақсадида лойиҳа доирасида газ қувури билан паралель равишда 7 та қудуқга мўлжалланган газ йиғиш жойи қурилиши ҳам режалаштирилган.

Янги газ қувури ишга қушилиши, “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни, “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида комплекс тайёрлаш учун барқарор етказиб бериш вазифасини бажаради.

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги истиқболли майдонлардан излов-қидирув натижалари асосида бурғилаш дастури доирасида очилаётган янги конлардан қазиб чиқариладиган табиий газни ҳам мазкур қувур орқали газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача узатишга имконият яратилади.

Маълумот учун: “Ғарбий Қуйи Сургил” кони Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2021 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|