Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кредиторлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаментига Молиялаштиришни жалб қилиш бўлими эксперти лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: Иқтисодиёт, молия, банк иши
• тилларни билиши: ўзбек ва рус тили - мажбурий (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади).
• IELTS сертификати ва хорижий тажриба устун мавқега эга;
• компьютер саводхонлиги: мукаммал фойдаланувчи (Microsoft Office, Excel, Power Point)
• Номзодлар нефт ва газ, молия, иқтисодиёт, банк ёки давлат идоралари соҳаларда камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• Рақамли саводхонлик;
• Аналитик ва танқидий фикрлар;
• Муаммони самарали ҳал қилиш ва мулоқот қобилиятлари;
• Мослашувчанлик ва чидамлилик.
Номзодлар 2024 йил 8 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.