October 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газконденсат конидаги 68-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Қудуқда бурғилаш ишлари тугатилгач, 1886-1883м, 1881-1878м ва 1870-1866 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Бурғулаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Қулбешкак" кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб 2008 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда. Ҳозирда қудуқни Учқир газни қайта ишлаш заводининг қувурига улаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|