October 18, 2022

“Ўзюекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” конлар мажмуасининг “Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси”да режавий огоҳлантирув таъмирлаш ишлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” нефт-газ конлари мажмуасининг конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида тасдиқланган тадбир - режага асосан режавий огоҳлантирув таъмир ишлари амалга оширилди.

Тадбирда қатнашувчи ишчи-ходимлар аввало тегишли хавфсизлик йўриқномаларидан ўтказилиб, газга ва оловга хавфли ишлар наряд - рухсатномалар асосида олиб борилди. Газга хавфли ишларни ўтказиш жойлари керакли ҳимоя воситалари ва хизмат кўрсатиш ускуналари билан таъминланди.

Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси тўхтатилган вақт оралиғида қурилмадаги мавжуд сурилма зулфинлар кўздан кечирилиб, аниқланган нуқсонлар устида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди. Яъни, қурилма таъмирлаш учун тўхтатилганда, барча эҳтиёт қисмлари текширилиб, унда таъмирлаш, яроқсиз ҳолга келган эҳтиёт қисмлари ўрнига янгисини қўйиш, буғ қувурларини алмаштириш, шунингдек, механик қолдиқлардан тозалаш каби ишлар амалга оширилди.

Қурилмада олиб борилган режавий огоҳлантирув таъмир ишлари натижасида қурилманинг бир маромда юксак унумда ишлашига ва унинг ёрдамида кўзда тутилган миқдорда сифатли суюлтирилган газ ва конденсат олишга муваффақ бўлинди.

Тадбир давомида олиб борилган ишлар, бошқарма ва объектнинг масъул раҳбар ходимлари, малакали мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлари томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|