“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода 43 йил аввал бурғиланган қудуқ қайта таъмирланиб ишга туширилди
Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Жанубий Кемачи” конидаги 68-сонли қудуқ “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан таъмирланиб, ишга туширилди.
Ушбу қудуқда қатлам сувларини йўлини беркитиш мақсадида 2260-2248 метр оралиқларига цементли кўприк ўрнатилиб, 2248-2239 метр оралиғини перфорация қилиш орқали қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олишига эришилди.
Натижада қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсидаги газ ва 1,3 тонна конденсат олишга эришиди.
Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1979 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|