October 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмолчиларга 489,7 минг тоннна суюлтирилган газ етказиб берилиб, режа ортиғи билан бажарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналар томонидан 2022 йилда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз ишлатишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020-2021 йиларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод, бошқарма ва корхоналарида суюлтирилган газ маҳсулотини Республика истеъмолчиларига 480,2 минг тоннна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 489,7 минг тонна, режага нисбатан 102,0% (ўсиш суръати 103,7%) ташкил этди.

Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадвалларда кўрсатилган режа асосида 453,8 минг тонна режага нисбатан 100% (ўсиш сурати 105,2%) етказиб берилди.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти 505,8 минг тоннна етказиб бериш режалаштирилган“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг якуни билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 611,0 минг. тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш режалаштирилган. Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи билан ҳамкорликда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар Тижорат департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|