August 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллийлаштириш, кооперацияни кенгайтириш ва харидларни самарали ташкил этиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғи билан маҳаллийлаштириш, импортни қисқартириш, электрон савдо платформларида ишлаш, харидлар жараёнини самарали ташкил этиш, маҳаллий корхоналар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш йўналишларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалага оширилмоқда.

Худди шундай тадбирлар доирасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш йўналиши бўйича фаолият юритаётган ходимлар учун жорий йил август ойининг иккинчи ўн кунлиги оралиғида махсус ўқув-семинари ташкил қилинди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигининг Рақамли трансформация маркази (электрон кооперация портали), Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси вакиллари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари раҳбар ва мутахассислари маърузачи сифатида таклиф этилди.

Ўқув-семинар мобайнида Электрон кооперация порталидан фойдаланиш ва сўнгги ўзгаришлар бўйича мастер-класс ўтказилиб, электрон савдо платформалари билан боғлиқ юзага келадиган асосий муаммоли масалалар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди. Корхона ва бошқармалар ходимларининг таклифлари тингланиб, электрон кооперация портали такомиллаштиришда фойдаланиши таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, соҳадаги маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларни кенгайтириш борасида ишларни олиб бориш тартиби, қоидалари, норматив-ҳуқуқий асослари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат коопреациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш” қарори бўйича тушунтиришлар берилди.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллийлаштириш, маҳаллийлаштириш жараёни, асосий тушунчалар, маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш тартиби, маҳаллийлаштириш жараёни иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бўйича интерактив муҳокамалар ташкил қилинди.

Шартнома ва харидларни бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684 сон “Давлат харидлари тўгрисида”ги қонуни талаблари бўйича маърузалар олиб борилди. Харидлар жараёнини қонунчиликда ўрнатилган тамойиллар асосида самарали, шаффоф ўтказиш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди. Харидларни ташкил этишда маҳаллий корхоналарга кенгроқ имконият яратиш лозимлиги юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси мутахассислари томонидан uzex.uz платаформасидаги харид турлари бўйича мастер-класслар ташкил этилди. Платформадан тўғри фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди, шунингдек, ушбу платформаларда ишлашни тезлаштириш ва платформа билан ишлашда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича кенгайтирилган маълумотлар тақдим этилди.

Таъкидландики, Молия вазирлиги иштирокида ишлаб чиқилган ва жорий қилинадиган электрон тизим (xt-xarid.uz), илғор хорижий ўхшаш дастурлардан қолишмайди, аксинча, уларнинг аксариятидан кенг қамровда савдо жараёнларни автоматлаштирилганлик жиҳати билан устун туради. “XT-XARID TEXNOLOGIYALARI” МЧЖ Қўшма корхонаси электрон давлат харидлари тизими Ўзбекистон Республикасидаги давлат харидлари жараёнини тартибга соладиган қонунчиликка тўлиқ мос келади, ишончлилиги, ишлаш тезлиги, хавфсизлиги, мобиллиги ва функционал мезонларга қўйиладиган талабларга жавоб беради.

Ўқув-семинари якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан сўнгги йилларда харидлар ва маҳаллийлаштириш йўналишларида амалга оширилган ишлар тақдимоти ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|