May 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарёда газ қазиб чиқарилиши ва қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини ўрганмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолият юритаётган ҳудудларда геология-қидирув ишларини амалга ошириш углеводород қазиб чиқариш, қудуқларни бурғилаш ва технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган геологик-техник чора-тадбирлар ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишларнинг иккинчи кунида Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари "Денгизкўл" конида бўлиб у ерда “Enter Engeeniring” компанияси томонидан олиб борилаётган сиқув компрессор станциясининг 2-навбатини ишга туширишга қаратилган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Қурилиш майдонида Пудратчи компаниянинг ҳудудий иш бошқарувчилари билан лойиҳани тезлаштириб ишга туширишдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича тармоқ графиги ишлаб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тезкор муддатлар белгилаб олинди.

Шу ерда ушбу ҳудуддаги “Денгизкўл” сув кўтарилишининг олдини олиш мақсадида кўл қирғоғини кўтариб банд қилиш масаласи жойидан ўрганилиб зарур вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан биргаликда, қазиб чиқаришни кўпайтириш йўналишларида олиб борилаётган геолого-техник чора-тадбирлар бўйича режалаштирилган лойиҳалар муҳокамаси ҳам ўтказилди ва технологик тадбирлар доирасида тегирмон гуруҳи конларини ўзлаштириш учун мавжуд ички имкониятлардан фойдаланилиб 33 км узунликдаги газ қувурини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун кўрсатмалар берилди.

“Нефтгазмонтаж” МЧЖ раҳбариятига газ қувурларида олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда тугатиш чораларини кўриш буйича тегишли топшириқлар берилди.

"Тегирмон" конлари гуруҳидаги -4, -12, -13 ва 7-сонли ҳамда "Истиқбол" майдонидаги 1-сонли излов қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ишлари иш жойидан ўрганиб чиқилиб, муаммоли масаллар батафсил муҳокама қилинди ва Бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда тегишли департамент бошлиқларига зарур кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш давомида бурғилаш майдонларида вахта усулида фаолият юритаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари ҳам кўздан кечирилиб масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|