May 27, 2023

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимига қарашли “Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншоотидан чиқувчи сув қувурида носозлик ҳолати бартараф этилганлиги бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

2023 йил 25 май куни соат тахминан 01:35да “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимига қарашли “Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншоотидан чиқувчи диаметри Ø1020 мм ли сув қувурида носозлик ҳолати содир бўлганлиги тўғрисида ахборот берилганди.

Уч кун давомида “Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншооти ишчи-ходимлари томонидан аварияни бартараф этиш бўйича тез сифатли ишлар амалга оширилди.

Бугун, 27 май соат тахминан 20:30да “Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншоотидан чиқувчи диаметри Ø1020 мм ли сув қувуридаги учта нуқтасидаги юқори даражада ёриқ ва бошқа авария ҳолатини келтириб чиқарувчи омилларини бартараф этган ҳолда носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан 100 фоиз бартараф этилди.

Ҳозирги пайтда “Gidrouzel 1-ko‘tarma“ сув олиш иншоотидаги ва чиқувчи диаметри Ø1020 мм ли сув қувури тўлиқ сувга бойитилгандан сўнг, маҳалла фуқаролар йиғинига тизимли босқичма-босқич сув босимини аста-секинлик билан кўтарилган ҳолда йўналтирилади.

Маълумот учун “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида махсус сув ташиш автоулов орқали “Ёшлик”, “Дорилфунун”, “Истиқлол”, “Мустақиллик”, “Карвон” маҳалла фуқаролар йиғинига ичимлик суви узликсиз етказиб берилмоқда.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати