July 18, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: Қибрай тумани “Qodiriya” сув кўтариш иншоотига янги сув тармоғини улаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 41 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. РАСМИЙ БАЁНОТ  (ФОТО)

Бош саҳифа | Русский язык

Аввал хабар берилганидек, “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Қибрай тумани бўлимига қарашли “Qodiriya” сув олиш иншоотига янги диаметри Ø1000 мм ли сув тармоғини улаш ишлари якунига етиб қолди.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ томонидан янги насос агрегати ўрнатиш ишлари олиб борилди.

2023 йилнинг 19 июль куни соат 06:00 дан 20 июль 06:00 га қадар:

– Қибрай тумани Мустақиллик, Ўткир, Илғор, Меҳнат, Маданят, Тараққий, Зиёкор, Қурилиш, Янги ҳаёт, Ёнариқ, Гулистон, Парвоз, Бўстон, Истиқлол, Чинобод, Узумзор, Оқ-олтин, Пўлат қадам, Хўжақўрғон, Шалола ва Май маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ҳудудларидаги 16079 та хонадондаги 72351 нафар аҳоли;

– Тошкент тумани Гулистон ҳудудди Ғишткўприк, Сарке, Сирғали, Саноат, Айриота, Қашқарлик, Қурувчи, Ибрат МФЙ, Юнусободда ҳудуди Рахбаробод, Ойдин ҳаёт, Дархон, Авлиёота МФЙ;

– Кўктерак ҳудуддида Кенсой, Қирариқ, Учсада, Уччинор, Кўктерак, Сағбон, Ма’рифат, Фаравон, Калас МФЙ ҳудудларидаги 12617 та хонадонда 56778 та аҳолига берилаётган ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Маълумот учун, “Qodiriya” сув кўтариш иншооти таркиби 9 та бўлимдан иборат: 2 та сув тиндириш ҳавзаси, реагент хўжалиги, 2 та сув кўтариш станцияси, сизотлаш, хлорлаш бўлимлари, тоза сувни сақлаш ҳавзалари, оқова сув узатиш насос станциялари.

Тозалаш ишлари тиндиргичлардан бошланади. Бу ерда Бўзсув каналидан сувни қабул қилиб, унинг таркибидаги лойқаликлар 8-10 мг/д куб метргача тиндириб берилади.

Тиндиргичлардаги лойқалик суюқ аччиқтош ёрдамида ҳавза тубига чўктирилади. Чўккан лойқалик сувда сузувчи лойқа сув суриш ускунаси ёрдамида сўриб олиниб, лойқа сув ташлаш қувурлари орқали айланма каналга ташланади.

Реагент хўжалигида қаттиқ аччиқтош қабул қилинади, эритилади, суюқ ҳолда сақланади ва яна сув таркибидаги қолдиқ лойқалик тиндирилади.

Реагент хўжалиги таркиби:

  • 4 та қабул қилиш ҳавзаси;
  • 3 та суюқ аччиқтош сақлаш ҳавзаси;
  • бино ичида 4 та;
  • ташқарисида 2 та ишчи ҳовузлар.

ЭСЛАТМА!!!

Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!

Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати