“Toshkent suv taʼminoti”: Тошкент тумани бўлими томонидан Қибрай тумани ҳудудида жойлашган ВК-20 сув иншоотига ЭЦВ 12 150-62 насос агрегати ўрнатилди, шунингдек, сув етиб бормаётган айрим хонадонларга махсус автоулов орқали етказиб берилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ директори Нўмон Аминовнинг топшириғига биноан, шаҳар ва туманларда мавжуд насос агрегатларнинг фаолиятини тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, уларда аниқланган носоз ҳолатларни қайта таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Тошкент тумани носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан Қибрай тумани ҳудудида жойлашган ВК-20 сув иншоотига ЭЦВ 12 150-62 насос агрегати ўрнатилди.
Мазкур сув иншооти орқали “Sirg‘ali”, “Sarke”, МФЙларда хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Тошкент туман бўлими мавжуд ичимлик суви тармоқлари орқали “Sirg‘ali”, “Faravon”, “Sarke”, “Ma’rifat” ва “Xalimkup” МФЙнинг айрим кўчаларидаги хонадонларга сув етиб борилмаётганлиги сабабли махсус сув ташувчи автоулов орқали етказиб бериш тизими ишга туширилган.
“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ томонидан аҳолига етказилаётган ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиздир.
Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.
Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда махсус сув ташиш автоуловда етказиб берилади:
- ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
- ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
- ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
- фавқулодда вазиятларда.
Ҳурматли фуқаро! ичимлик сувни исроф қилманг, ундан оқилона фойдаланинг!
Бир томчи сувни ҳам исроф қилмаслик, электр қувватини тежаш, уни бир лаҳза ҳам беҳуда сарфламаслик, исроф қилмаслик жамиятда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.