June 24, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: ДИҚҚАТ!!!  BO‘STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида эълон қилинган видеолавҳага ишонманг! (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Бугун, 24 июнь соат 09:40(42)да BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – Talpin..
Xurmatli suv taminoti masullari 32 dm li ichimlik suvi turbasida qaysi amoldorga boradi.

Xalqdan ustun bo'lganlarni tanishtirmaysizlarmi.

Avvalo suv taminoti masullari ga raxmat murojatlarni inobatga olgani uchun.

Ammo axoliga suv yitib bormasdan 32 dm da suv berish ortidan yana axolida etiroz bo'lmoqda.

Bo'stonliq tumani SUV taminoti raxbari Ermetov Jalol bey etibor qaratadi digan umiddamiz.

– деб, видеолавҳа мурожаат кўринишда эълон берилган.(мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Бўстонлиқ туман бўлими ишчи-ходимлари томонидан “Talpin” МФЙ Ҳамид Олимжон кўчасида Марказий ичимлик сув таъминотига истеъмолчиларнинг уланиш ҳолатлари ўрганилди.

Ўрганишларга кўра, BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида эълон қилинган видеолавҳадаги диаметри Ø32 ичимлик қувури Марказий ичимлик сув тармоғига уланмаганлиги аниқланди.

Видео ҳавола қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилнинг 19 июнида BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида ахборотни тўғрилигини текширмасдан видеолавҳа эълон қилинган эди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, соҳага даҳлдор муаммо ва бошқа маълумотларни ОАВ ҳамда ахборот ресурсларда эълон қилинишдан олдин, қанчалик тўғриликни текшириб, таққослаб олиниши сўралади.

Маълумот учун, ижтимоий тармоғда тарқалган ушу видеолавҳа Ўзбекистон Республикасининг “Aхборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1)-моддасининг 2-қисмига мувофиқ бузулган.

Хусусан “ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши” – деб кўрсатиб ўтилган.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг егаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати

Истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Uzum каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.