Коронавирусни йўқ қилишнинг оддий усули

Германиялик экспертлар коронавирусни йўқ қилиш учун қўлни совунлаб ювиш кифоя, демоқда. Юзни ниқоб юилан тўсиб юриш вирусдан етарли даражада ҳимоя қилмайди, деб баёнот берди "Charité Berlin" клиникаси ҳузуридаги атроф-муҳит гигиенаси ва тиббиёти институти раҳбари Петр Гастмайер

"Қўлни ҳафсала билан совунлаб ювиш вирусни ўлдириш учун етарлидир. Албатта, сафарга чиққанда ҳар доим ҳам сув бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ёнингизда дезинфикциялайдиган восита солинган кичик шиша идиш олиб юринг”, деди у.

Экспернинг айтишича, ниқоб "тиббий муассасалар ходимлари учун керак. Чунки улар беморлар билан мулоқотда бўлади, лекин бошқалар учун ниқоб тақиб у ёқдан-бу ёққа кезиб юришнинг маъниси йўқ".

uztime.uz

@uztimeofficial

https://t.me/uztimeofficial