#jinoyat_jazosiz_qolmaydi
January 24, 2019

Самарқандда эрининг амакиваччаси билан ишқий муносабати ошкор бўлган аёл икки фарзандини ўлдирди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 30 ёшли Рушана Раҳмонқулова ўз фарзандларини қасддан ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди, деб ёзади ​

Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи ишлаш мақсадида Россияга кетган аёл ўз қайниси, эрининг амакиваччаси Маъмур Илашев билан ишқий муносабатда бўлган. Бу муносабатлардан қайнотаси ҳамда бошқалар хабар топганидан қўрқиб, вояга етмаган фарзандлари — 2011-йилда ва 2017-йилда туғилган икки қизини ухлаб ётганида пичоқлайди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд суди судьяси Шуҳрат Шариповнинг айтишича, Рушана Раҳмонқулова Маъмуржон Илашев билан тил бириктириб, катта қизи Баҳора Тўйчиеванинг танасига 12 марта, бир ёшга тўлмаган гўдаги Мадина Раҳмонқулованинг танасига 5 марта пичоқ билан жароҳат етказади. Шундан сўнг ўзининг жонига қасд қилиш мақсадида қорин ҳамда кўкрак қисмига 9 марта пичоқ уради.

ДНК хулосасида Рушана Раҳмонқулованинг 2017-йилда туғилган фарзандининг биологик отаси Маъмуржон Илашев экани аниқланади.

Суд ҳукми билан Маъмур Илашевга 17 йил, Рушана Раҳмонқуловага 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.