#jahon
February 21, 2019

ИШИДнинг сўнгги режимидан юзлаб одам эвакуация қилинди

uztime.uz

ИШИД террорчи гуруҳи томондан ушлаб турилган аёллар ва болалардан иборат бўлган юзлаб асирлар хавфсиз жойга олиб келинди.

Хабарларга кўра, чоршанба куни ИШИД ҳудудидан юзлаб одамлар 17 та юк машиналари орқали Суриянинг шимолидаги Багҳуз қишлоғига олиб келинган.

Сурия ҳукумат армияси матбуот котиби Аднан Африн: “яна юзлаб тинч аҳоли қолган, аммо улар орасида ИШИД жангчилари ҳам бор”, дея айтиб ўтган.

“У ерда қолган оддий аҳоли ва террорчилар бутунлай қуршаб олинган, аҳоли орасида ИШИД жангчилари яшириниб олган, аммо биз уларни барчасини аниқлаб зудлик билан ҳибсга оляпмиз”, дея қўшимча қилган Аднан Африн.