#jinoyat_jazosiz_qolmaydi
January 30, 2019

15 кг. симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётганлар қўлга олинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари Бектемир туманида икки нафар фуқарони 15 кг. симобни сотаётган вақтида қўлга олди

Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан Бектемир туманида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.