#mahalliy
March 23, 2019

Ўзбек ҳарбийлари 2 минг метр баландликдаги тоғда марафон ўтказдилар (фото)

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган «Скайранинг» (Тоққа югуриш) бўйича марафон ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази мезбонлиги остида ўтказилган марафонда 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар қатнашиб, Бўстонлиқ туманининг Галавасой-Билдирсой-Чимёнтоғининг сўқмоқ йўллари, қорли қияликлар ва тошли қоялар бўйлаб Кичик Чимён чўққисигача (2090 м.) тоғ ҳудудларида 21 километр масофага югуришди.

Мутахассислар томонидан танланган ушбу йўналишнинг денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 1700 метрни ва тушиб чиқиши 1100 метрни ташкил этиб, марафон иштирокчиларигатоғ тайёргарлиги бўйича ўз кўникмалари ва жисмоний тайёргарлигини синаб кўришга хизмат қилди.

Таъкидлаш керакки, тоғнинг ўзига хос рельефи ва инжиқ об-ҳаво шароитига қарамай ҳарбий хизматчиларўз ҳарбий бўлинмаларишарафини ҳимоя қилишда соғлом рақобат ва муносиб беллашув олиб боришди.

Марафон якунига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси Арман Қуролов 1 соату 46 дақиқа натижа билан 1-ўринни эгаллади.