#jinoyat_jazosiz_qolmaydi
January 21, 2019

Муқаддам содир этилган ўғирлик жиноятлари фош этилди

Расмий сайтимиз uztime.uz

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 2015 йил 18 январь куни И.Б.га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун 2019 йилнинг 19 январь куни Катта Торинжак маҳалласида яшовчи 26 ёшли Ш.Х. аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 2018 йил 10 август куни Т.М.га нисбатан содир этилган ўғирлик жинояти учун Каттабоғ маҳалласи Г.Ҳусанов кўчасида яшовчи 20 ёшли Р.Р. аниқланиб, ушланди. Ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси