#huquqiy_axborot
January 24, 2019

Пеня ундириб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони” орқали Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси 72-уйда яшовчи фуқаро А.Музаффаров “Нукус авто савдо” корхонасига “Cobalt” машинаси учун 84 миллион 164 минг 910 сўм пул ўтказганлиги, аммо автомашинаси чиқиш санасида истеъмолчига уни Хоразм вилоятидан олиш кераклигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Шунингдек, машина кечиккан куни учун тузилган шартномага асосан корхонадан 0,01 фоиз пеня ундириб беришни айтгани рўйхатга олинган. Махсус топшириқлар асосида Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида истеъмолчи билан тузилган шартномага асосан, автомашина 14 кунга кечикканлиги ҳамда шартномада кўрсатилган шартларига кўра, кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз яъни 117 минг 831 сўм пеня тўланди. Шу йилнинг 23 январь куни “Cobalt” машинаси Нукус шаҳрининг ўзида истеъмолчига топширилди.