#mahalliy
February 27, 2019

Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига

2019 йилнинг 26 февраль кунига қадар шаҳримиз ҳудудида ҳайдовчиларнинг айнан орқага ҳаракатланишлари вақтида 9 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди ва уларда 9 нафар фуқаро тан-жарохатлари олди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча турдаги автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳамда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига мурожаат қилади.

Ҳурматли ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланиш вақтида доимо ҳушёр бўлинг! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланинг. Ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқариш жараёнида, айниқса орқага ҳаракатланишда ён ойналардан самарали фойдаланинг, лозим бўлса орқа ойнадан кўриниш етарли бўлмаса, эринманг, автомашинадан тушиб, бир карра орқа томонни кўздан кечиринг. Бу хавфсизликни таъминлаш, инсонлар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳим омил эканлигини унутманг!