March 7, 2020

8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклаймиз азиз аёллар!

Азиз аёллар, опа-сингиллар, барчангизни "Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси" жамоаси номидан кириб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаймиз!

Ҳеч қачон юзингиздан табассум аримасин. Юрт тинчлиги ва равнақи йўлида олиб бораётган фаолиятингизда омадлар ёр бўлсин. Фарзандларингиз камолини кўриб, доимо яқинларингиз ардоғида яшанг!

Азиз аёллар!

Барчангизни баҳорнинг илк айёми 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлишингизни истаймиз! Оилангизга хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Айёмингиз муборак бўлсин!

8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклаймиз азиз аёллар!

Муҳтарама аёллар, байрам баҳона қалбимиздаги энг эзгу ниятларимизни, энг инжа тилакларимизни сизга соғиниб қоламиз. Байрам муборак бўлсин !

Юртимиз хотин-қизларини гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Барчангизга ўзимизнинг энг эзгу ва самимий тилакларимизни билдириб, доимо оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилаймиз.

Касби туман 3- Мактабгача таълим ташкилоти жамоаси 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклаймиз азиз аёллар!

Бетакрор баҳорнинг беғубор айёми қутлуғ бўлсин қадрли опа-сингиллар. Хонадонингизни бахт ва қувонч асло тарк этмасин.

Қарши туман 10- Мактабгача таълим ташкилоти жамоаси 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклаймиз азиз аёллар!

Қалби пок, меҳрибон ва меҳнатсевар ўзбегим аёли. Баҳорнинг илк айёми ҳар бирингизнинг хонадонингизга, орзуларингизга ва режаларингизга омад, иқбол, толеини етаклаб келсин. Байрамингиз қутлуғ бўлсин !

Қарши туман 23- Мактабгача таълим ташкилоти жамоаси баҳорий нафосат айёми билан барча мунис опа-сингилларимизни, жажжи қизалоқларни муборакбод этади.

Байрам муборак бўлсин қадрли аёллар!

Аёлни эъзозлаган юрт обод бўлади. Нишон туман Тиббиёт бирлашмаси жамоаси 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" билан табриклайди ! Эҳтиромимиз сизга мунис аёллар. Барчангизни кўкламнинг илк шодиёнаси билан табриклаймиз.

АТБ “Микрокредитбанк” Нишон туман филиали жамоаси

Сабр ва матонат тимсоли бўлмиш азиз аёллар. Сиз мунисаларни самимий ва соф айём билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Чеҳрангиздан табассум, лабингиздан кулгу аримасин!

http://Uztime.uz

https://t.me/uztimeofficial

https://t.me/joinchat/AAAAAFi04XXrQkrU1ul5pw