Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинми?

Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (EFSA) баёнотига кўра, ҳозирда коронавирус COVID-19 инфекцияси озиқ-овқат орқали инсонга юқиши исботланмаган.

Бошқарманинг илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишининг аввалги SARS-CoV (короновируснинг ўткир-оғир респиратор синдроми) ва MERS-CoV ( короновируснинг яқин-шарқий респиратор синдроми ) тажрибаси шуни кўрсатдики, вируснинг манбаси ёки юқиши озиқ-овқат эмас.

“Интерфакс”нинг ёзишича тез фурсатда бутун дунёга тарқалиб бораётган COVID-19 вирусини EFSA синчковлик билан кузатмоқда.

Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ЕCDC) янги коронавирус одамдан одамга асосан ҳаво томчилари орқали (аксириш, йўталиш ёки оддийгина нафас олиш орқали) юқади. Бироқ, марказ айнан ҳайвонлар Хитойда бошланғич инфекциянинг манбаи бўлганини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Хитойнинг етакчи эпидемиологи ва эпидемияга қарши курашиш бўйича махсус комиссия раҳбари Чжан Наншан CОVИD-19 эпидемиясини июнгача мағлубиятга учратишнинг иложи йўқлигини айтиб ўтган эди.

https://t.me/uztimeofficial

http://Uztime.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAFi04XXrQkrU1ul5pw