#mahalliy
March 12, 2019

Ўзбекистон ҳавоси энг ифлосланган давлатлар қаторига кирди

“AirVisual” халқаро ташкилотининг 2018 йилги рейтингида Ўзбекистон дунёда ҳавоси энг ифлосланган давлатлар орасида 16-ўринниэгаллаган.

Рейтингда Ўзбекистон 34,3 балл олиб, сариқ ранг билан белгиланган. Бу Ўзбекистон ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори жуда хавфли даражада эмаслигини, лекин ҳаводаги ўзгаришларга сезгир бўлган одамлар саломатлигига таҳдид мавжудлигини билдиради.

  • Рейтингда Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон жой олган. Қозоғистон ҳавоси ифлосланган давлатлар орасида 20-ўринда қайд этилган.
  • Рейтингда дунёда ҳавоси энг ифлосланган давлатлар қизил ранг билан белгиланган. Биринчи ўринда Бангладеш, кейинги ўринларда Покистон ва Ҳиндистон кўрсатилган.
  • Ҳавоси энг тоза мамлакатлар эса кўк ранг билан белгиланган. Бундай мамлакатлар учлиги Исландия, Финляндия ва Австралиядан иборат.
  • Ҳавоси энг ифлосланган 20 та шаҳардан 18 таси Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешда жойлашган.

AirVisual” халқаро ташкилоти экспертларининг билдиришича, ҳар йили ҳавонинг ифлосланиши оқибатида жаҳонда камида 7 миллион одам вафот этади, жаҳон иқтисодиёти йилига 225 миллиард доллар зарар кўради.