#jinoyat_jazosiz_qolmaydi
February 6, 2019

Ўзаро жанжал сабаб маст ҳолдаги маҳалладошини урди

2019 йил 3 февраль куни соат 23:00ларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Х. уйи олдида ўзаро жанжал туфайли маст ҳолда бўлган маҳалладоши М.Ж.нинг бошига қўли билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада М.Ж. касалхонага ётқизилиб, М.Х. қўлга олинди.Ҳолат юзасидан 4 февраль куни жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Автомобилдаги техник носозлик ёнғинга сабаб бўлди

2019 йил 5 февраль куни соат 00:24ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ш.М. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасида Хўжаабдижаббор қишлоғида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ)га келган вақтида ушбу автомашинада ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Ш.М. ва шу АЁҚШ ишчиси А.Р.лар куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилганлар.Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Танишларини темир бўлаги билан жароҳатлади

2019 йил 3 февраль куни соат 22:30ларда Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Расулобод МФЙда яшовчи Ж.Қ. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида танишлари, шу МФЙда яшовчи Ж.Ў. ва Ф.Т.ларнинг танасини турли жойларига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Ж.Ў. ва Ф.Т.лар касалхонага ётқизилганлар. Ж.Қ. ушланган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.