«Тўғри копирайтинг» курси
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали асосчиси Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курсида сиз ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни ўрганасиз 👇
Курсга ёзилиш
Мундарижа
Бу курс кимлар учун?
• Соҳага энди қадам қўяётганлар учун
Копирайтинг соҳасига қизиқсангиз, ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни истасангиз, ўзингизни икки гапни қўшиб ёза оладиган саводли (бўлишга интилаётган) инсон деб ҳисобласангиз, бу курс айнан сиз учун.
• Копирайтерлар учун
Сиз копирайтер сифатида ишлаётган бўлсангиз-у, соҳага оид билимларингиз тарқоқ бўлса ва уларни тизимлаштиришни, билмаганларингизни ўрганишни, назарий ва амалий жиҳатдан малакангизни оширишни истасангиз, курсдан айни шу муҳим нарсаларни оласиз.
• SMM мутахассислари ва маркетологлар учун
Маркетинг соҳасидаги билимларингизни чуқурлаштиришни, SMM-мутахассис ўлароқ кенгроқ миқёсда ишлаб, копирайтинг кўникмаларини ҳам эгаллашни истаётган бўлишингиз мумкин. Сиз айни керакли жойдасиз!
Нималарни ўрганасиз?
• Аудиторияга мос матн ёзишни
Мақсадли аудиторияни аниқлашни, аудитория турларини, ҳар бир турдаги аудитория учун матнда нималар ҳақида маълумот беришни, матн ҳажми ва мазмуни қандай бўлиши кераклигини ўрганасиз.
• Тўлақонли матн ёзишни
Матн тўлақонли бўлиши учун у қандай қисмлардан ташкил топишини ва унинг ҳар бир қисмини алоҳида мисоллар билан ўрганасиз.
• Самарали матнлар ёзишни
Самарали матн қандай талабларга жавоб бериши кераклигини, мижозга таъсир қилиш усулларини, бренднинг овоз оҳангини шакллантиришни билиб оласиз.
Ўқувчиларимизнинг баъзиларидан фикр-мулоҳазалар →
Мавзулар рўйхати
1. Танишув. Курс ҳақида. Копирайтингга кириш
2. Матн самарадорлиги. Аудитория турлари. Матн ҳажми ва мазмуни
3. Сарлавҳа: вазифалари, турлари, мисоллар
4. Натив реклама. Тагсарлавҳа. Лид-абзац.
-------------------------------------------------
5. Фойда тушунчаси. Фичеризм ва формализм. Хусусиятлар, афзалликлар ва фойдалар жадвали
6. Лирик чекиниш. Саводхонлик: орфография, пунктуация, орфоэпия, синтаксис, луғатлар
7. Эътирозлар. Далиллар. Фирк-мулоҳазалар
8. Ҳаракатга ундаш (CTA) ва Постскриптум
-------------------------------------------------
9. Копирайтингда формулалар
10. Иш режаси. Мижоз портрети
11. Матн турлари. Маҳоратни ошириш машқлари, фойдали тавсиялар.
12. Tone of Voice — овоз оҳанги. Бренд овози.
13. Лендинг пейж. Хедер (шапка), футер, биринчи экран, дескриптор, ушлаб қолиш ойнаси (воситаси)* 14. Имтиҳон*
*Сўнгги бандлар тарифда кўзда тутилган ҳолатда тақдим этилади.
Курс нархи қанча?
Тўлиқ курс 3 қисмдан ва умумий 12 та дарсдан иборат. Аммо сиз ўзингизга керакли 3 қисмдан бирини харид қилишингиз мумкин.
1 та қисм (4 та дарс) нархи — 400 000 сўм
Барча дарсларга бирданига тўлов қилинса — 1 200 000 сўм ўрнига 1 000 000 сўм (200 минг сўм тежаб қоласиз)
Агар уйга берилган вазифаларни устоз текшириши, сизни йўналтиришини истасангиз, қўшимча устоз назорати хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
1 та қисм (4 та дарс) учун устоз назорати хизмати — 150 000 сўм
Барча дарсларга бирданига тўлов қилинса — 450 000 сўм ўрнига 250 000 сўм (200 минг сўм тежаб қоласиз)
Кафолат!
Агар курсда берилган топшириқларни виждонан бажариб, ҳеч қандай натижага эришмасангиз, сотув матнларини ёзиш бўйича билим ва кўникмаларингиз умуман ортмаса, пулингизни қайтариб берамиз!